ASUS компанияси ZenFone Max смартфони ҳақида ахборот берди. Ушбу қурилманинг қуввати узоқ муддатга етиши таъкидланмоқда.
Аппарат Android 5.0 (Lollipop) операцион тизимида ишлайди, шунингдек, Zen UI 2.0. интерфейсига эга.

Унда Snapdragon 410 чипидан фойдаланилган. Унинг таркибига 1,2 ГГц частотали тўртта ARM Cortex A53 ядро ва Adreno 306 график назоратчиси киради. Процессор 2 Гбайт оператив хотира билан уйғунликда ишлайди. Флеш-модуль сиғими — 8 ёки 16 Гбайт (microSD картаси ҳисобига кенгайтирилади).
Смартфон 720р форматли 5,5 дюймли сенсор дисплей билан таъминланган: ечими – 1280×720 нуқта. Экран зарарланишдан Corning Gorilla Glass 4 мустаҳкам ойнаси билан ҳимояланган.

Янги аппаратнинг таъминотига лазерли автофокусга ҳамда Real Tone Flash флешига эга 13 мегапикселли асосий камера, 5 мегапикселли ва кенг оптикали фронтал камера, Wi-Fi 802.11b/g/n и Bluetooth 4.0 симсиз алоқа адаптерлари, GPS навигацион тизими қабул қилгичи ва датчиклар тўплами киради.
Аппаратнинг асосий ўзига хослиги 5 минг мА/соат қувватга эга батареядир. Смартфон, шунингдек, бошқа жиҳозларни қувватлантириш учун захира манба сифатида қўлланилиши мумкин.
ZenFone Max модели 4G LTE ва 3G HSPA+ мобил тармоқларида ишлай олади; иккита SIM-карта ўрнатиш имконияти бор.
Маҳсулот шу йилнинг октябридан сотувга чиқарилади. Моделнинг нархи ҳақида маълумот берилмади.