Чироқчида ўтовли оромгоҳ ташкил этилади

Ўзбекистон 07 Август 2015 1951

Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида жойлашган 20дан ортиқ тарихий ёдгорликда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Миришкордаги Исоқ ота, Касбидаги Султон Мир Ҳайдар, Чироқчидаги Лангар ота, Китобдаги Ҳазрати Башир каби зиёратгоҳлар қайта чирой очди. Қашқадарё вилоятидаги 927та маданий мерос объектини муҳофаза қилиш борасида изчил ишлар олиб борилди. Бу ҳақда "Телеграф.уз" хабар берди.

Самарқанд-Шаҳрисабз автомагистрали ёқасида, Чироқчи туманидаги Кўкдала қўрғончаси ҳудудида сайёҳлик мажмуаси барпо қилиниши, у ерда ўтовли оромгоҳ ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, Муборакда, Қарши-Бухоро автомагистрали ёқасида сайёҳларга карвонларда сайр қилиш имконияти яратилади.

«Ачинкўл» сув ҳавзаси атрофида ажойиб дам олиш маскани ва биологик буюртмахона бунёд этиш мўлжалланган бўлиб, айни пайтда балиқ овлаш, скутерда сайр қилиш имконияти яратилди. 12 кишига мўлжалланган меҳмонхона ва туристлар дам олиш маскани қурилди. Мажмуа мобил алоқа маркази, қуёш батареялари, ичимлик суви ҳавзаси, ошхона, 2та катер билан таъминланди. Ҳозирги кунда автомобиллар тўхташ жойи қурилиши давом этмоқда", - дейди «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг вилоятдаги вакили Ўктам Хўжаёров.

Амалга оширилаётган ишлар рақамларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Агар 2004 йилда вилоятда бор-йўғи 4та туристик ташкилот ва меҳмонхона фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 24тага этган. Меҳмонхоналарнинг 7таси 3, 2 таси 4 юлдузли мақомига эга. Агар 2004 йилда вилоятда туристларга бор-йўғи 124,2 миллион сўмлик хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг фақат биринчи ярмида сайёҳларга кўрсатилган хизматлар ҳажми 3 миллиард 271 миллион сўмдан ортиқ бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар