Европанинг International Airlines Group (IAG) корпорацияси Airbus компаниясига 31та самолётга буюртма берди. Шартнома қиймати 5.2 млрд долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда холдингнинг матбуот хабарномасида айтилди.

Шартномага кўра, 2016-2021 йилларда IAG 11та узоқ магистралли ва 20та яқин магистралли самолётга эга бўлади. Улар гуруҳнинг бутун авиапаркини алмаштиради.
Гуруҳнинг Испания бўлинмаси – Iberia 11та кенг фюзеляжли узоқ магистралли Airbus самолётларини олади. Улардан 8таси A350-900, 3таси A330-200 русумидадир.