Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китоби чоп этилди

Ўзбекистон 07 Август 2015 10091

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир» номли китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан кўпминг нусхада чоп этилди.

Маълумки, 2015 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилиб, унда сайловчиларнинг 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовга овоз берди. Бундай ёрқин ғалаба, ҳеч шубҳасиз, Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатида Ўзбекистон мустақиллигини таъминлаш, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги стратегик мақсад ва вазифаларни ҳал этиш йўлидаги беқиёс хизматлари, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқимиз томонидан юксак эътироф этилгани ва якдиллик билан қўллаб-қувватланганидан далолат беради.

Ушбу китобдан давлатимиз раҳбарининг сайловолди жараёнларидаги 20 дан зиёд учрашув ва анжуманларда, жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари билан учрашувларда, иккала палатанинг қўшма мажлисида, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилишида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг VII съездида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайловчилари вакиллари билан учрашувларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимидаги нутқ ва маърузаларида, шунингдек, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида билдирган энг муҳим, консептуал аҳамиятга эга ғоя ва фикр-мулоҳазалари ўрин олган.

Давлатимиз ва жамиятимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиёт стратегияси аниқ-равшан белгилаб берилган ана шу чиқишларда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтариш, унинг иқтисодий қудратини ошириш, ижтимоий соҳалар – таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини изчил ривожлантириш, аёллар, кексалар ва ёшларимиз учун янада қулай шароит ва имкониятлар яратиш, ҳар бир ҳудуд ва минтақани равнақ топтиришга доир янги режа ва устувор лойиҳалар, бугунги кунда дунёда юз бераётган кескинлик ва қарама-қаршиликларнинг моҳияти, турли таҳдидларнинг олдини олиш, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси тўғрисидаги қарашлар ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён қилинган.

Мазкур тўпламнинг бош ғоясини қуйидаги сўзларда мужассам бўлган энг муҳим ўзак фикр ташкил этади: «Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, ‘Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?’ деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда ‘Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?’ деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим».

Ана шундай ёндашув асосида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тарихий йўли теран таҳлил қилиниб, бу ҳаётий саволларга чуқур ва ҳаққоний жавоблар берилгани нашрнинг қимматини янада оширади.

Ушбу китобни мутолаа қилар эканмиз, ҳар бир масалага халқимизнинг миллий манфаати ва яна бир бор миллий манфаати нуқтаи назаридан ёндашиш, теран қиёсий-таҳлилий мушоҳада, тарих, замон ва келажакни бир бутун диалектик ҳодиса сифатида кўриш, ҳар қандай мавзуда жўшқин баҳс ва мулоқотга тайёрлик – буларнинг барчаси мустақил ўзбек давлатининг асосчиси, дунё миқёсида тан олинган йирик давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг сиёсий услубига хос бўлган ёрқин хусусиятлар эканига ишонч ҳосил қиламиз.

Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётимизда беқиёс аҳамият касб этадиган мазкур китоб ҳозирги ва эртанги кунимизнинг энг устувор йўналишларини ўзида мужассам этиб, янги ва яқин тарихимизнинг ҳали биз тўла англаб етмаган кўплаб қирраларини кашф этишда, жамиятимизнинг тараққиёт фалсафасини, мамлакатимиз ва халқимиз келажаги, унинг равнақини белгилаб беришда, айниқса, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24861 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54608 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65227 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 51 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 44 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 697 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 606 Жаҳон
«Халқаро пресс-клуб Президент командасида» — Шерзодхон Қудратхўжаев клуб ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Кўпроқ янгиликлар