Малайзиянинг шимоли-шарқида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши оқибатида сайёҳлар кетаётган автобус дарёга қулаб тушди.

Маҳаллий нашрлардан бирининг маълум қилишича, бу ҳодиса туфайли 45 киши жабрланган. Улардан 16 нафари сайёҳлар экани айтилган.

Айни вақтда жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилган.

Полициянинг маълум қилишича, ҳайдовчи кўприк устида бошқарувни йўқотган ва автобус тўсиқни бузиб, дарёга қулаган.