Mazda компанияси Koeru концептуал кроссоверининг биринчи тизерини эълон қилди. Унинг серияли версияси BMW X4 ва Mercedes-Benz GLC Coupe машиналарига рақобатчи бўлиши айтилмоқда. Машинанинг оммавий тақдимоти сентябрь ўрталарида Франкфурт автосалонида бўлиб ўтади.

Япония компанияси вакиллари кроссовер ўз сегментидаги барча стандартлардан ўзиб кетишини кутмоқда.
Концепт дизайни компаниянинг янги услуби – KODO’ни кўрсатиб беради.
Тахминга кўра, Koeru’нинг товар версияси CX-4 номини олади, аммо унинг конвейерга қўйилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.