6 август куни Миср президенти Абдулфатҳ ас-Сисий янги Сувайш каналини очиб берди.

Айтилишича, ушбу лойиҳа мавжуд каналнинг имкониятларини янада кенгайтириб беради.
Янги канал қурилиши 2014 йил августида бошланган эди. Унинг қурилишига беш йил сарфланиши кутилаётган эди. Аммо Сисий муддатни уч йилга қисқартирди. Натижада канал бир йил ичида ўтказилди. Унинг қиймати 8.4 млрд долларни ташкил қилди.

71.9 км узунликка эга канал икки секциядан иборат: янги секция 35 км ни, эскиси эса 37 км ни ташкил қилади. Янги секция 1869 йил очилган Сувайш канали билан параллель оқимдан боради. Унинг кенглиги кемаларга икки йўналишда юриш имкониятини бермас эди. Янги секцияда эса бу камчилик тўлдирилди – эндиликда кемаларнинг икки томонлама ҳаракати шу йўл орқали амалга оширилади.

Бу кемаларнинг тўхтаб туришини 11 соатдан 3 соатга қисқартиради. Каналдан ўтиш вақти ҳам 18 соатдан 11 соатга қисқаради. Каналнинг ўтказиш қобилияти кунига 49 кемадан 97тагача кўтарилишини кутмоқда.

2023 йилга келиб канал давлатга йиллик 13.2 млрд доллар даромад келтириши кутилмоқда. Айни пайтда каналнинг йиллик даромади 5.3 млрд долларга тенг.