Москвада 100 минг рублга қотил ёлламоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Жамият 07 Август 2015 4710

Москвада 100 минг рублга қотил ёллашга ҳаракат қилган 56 ёшли эркак қўлга олинди. Тергов қўмитасининг маълумот беришича, у қўшнисидан қутулиш учун шундай йўл тутган.

“Тергов версиясига кўра, эркак дала ҳовли бўйича қўшниси билан кўп бора қарама-қаршиликка бориб, натижада уни ўлдиришга қарор қилган. Шу мақсадда у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими қиёфасида ижрочини топган. У гўёки олиб борилажак тезкор қидирув тадбирлари чоғида 100 минг рубль эвазига қотилликни содир этишга рози бўлган, аслида эса жиноятчини фош қилиш учун образ ижро этган”, – дейилади хабарномада.
Эркак ушбу пулларни сохта “қотил”га бериш чоғида қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар