Навоийда профиллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ишга туширилади

Технология 07 Август 2015 2102

Буюк Британиянинг “Dartlex Impex LLP” компанияси Ўзбекистоннинг “J-United Group” МЧЖ ва хусусий тадбиркорлар билан “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида (ЭИИҲ) “Green Line Profil” ва “National Plast” қўшма корхоналарини яратишди.

“Навоий” ЭИИҲ маъмуриятининг маълум қилишича, таъсисчилар “Навоий” ЭИИҲда “Dartlex Impex LLP” британ компанияси билан бирга “Алюминий профиллар ва 35 тонна ҳажмдаги бошқа алюминий буюмларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” ва “Профиллар ва 42,0 минг тонна ҳажмдаги ПВХдан буюмлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” инвестицион лойҳаларини амалга ошириш учун қўшма корхона тузишди.

Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қўшма корхоналар таъсисчилари томонидан биринчи лойиҳага 35,2 млн доллар, иккинчи лойиҳага 20,33 млн доллар сармоя киритилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш жараёнида маҳаллийлаштириш улушини босқичма-босқич кўпайтириш билан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар