Олма-отада йўлдаги бошқа ҳайдовчиларга антиқа усулда миннатдорчилик билдирган ҳайдовчи ушланди

Технология 07 Август 2015 4270

Ижтимоий тармоқларда 5 августда Hyundai Elantra автомобилининг орқа томонида давлат рақами учун мўлжалланган жойда”Раҳмат” сўзи ёзилган рамканинг пайдо бўлиши тасвирланган ролик пайдо бўлди. Видеода ҳайдовчи йўлдаги бошқа ҳайдовчиларга анъанавий тарзда, яъни автомобиль чироқларини ўчириб-ёқиш билан миннатдорчилик билдириш ўрнига давлат рақами ёзилган рамка ўрнига “Раҳмат” сўзи ёзилган рамканинг пайдо бўлишини кўриш мумкин.

Олма-ота маъмурий полиция бошлиғи ўринбосари Жандос Муродалиевнинг маълум қилишича, полиция автомобиль эгасини аниқлади ва уни ҳибсга олди. Ҳибсга олинган ҳайдовчи автомобилдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ва сохта давлат рақамини ўрнатгани учун 29 минг танга миқдорида жаримага тортилди. Давлат рақамини ўзгартириш механизми автомобильдан олиб ташланди.

Кўпроқ янгиликлар