Кейинги ҳафтада РФПЛ ҳомийлик шартномаси имзолайди. Бу ҳақда "Советский спорт" нашри ёзган.

Россия футболидаги бир қанча ишончли манбалар РФПЛ ўзига "Россгосстрах" компаниясини ҳомий қилиб танлагани ҳақида айтишган.
"Дома футбола" нашрида ҳам бу маълумот тасдиқланган. Бундан ташқари, бу компания Россия футбол иттифоқига ҳам ҳомийлик қилиши мумкинлиги айтилган.

Қайд этилишича, томонлар айни пайтда 3 йилга шартнома имзолаш борасида музокара олиб боришмоқда. "Росгосстрах" 2006-2011 йилларда ҳам лигага ҳомийлик қилганди.
Маълумот учун, 2011 йилдан ўтган мавсум якунигача РФПЛ ва РФИга СОГАЗ ҳомийлик қилди.