Россия суди Новокузнецк шаҳрида истиқомат қилувчи Владимир Коробейниковни 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ёзмоқда.
Хабарномада келтирилишича, 2014 йилнинг 8 июнь куни у маст ҳолда “МАЗ” катта юк автомобилида дўконга йўл олган. Савдо биноси яқинида у бир киши билан тортишиб қолган, воқеа муштлашишгача етиб борган. Коробейникованинг рафиқаси уларни ажратишга ҳаракат қилган, аммо бошидан зарба еган.

Муштлашувдан сўнг Коробейников машинасига ўтириб, у билан жанжаллашган эркак, шунингдек, унинг ёнида турган 13 ёшли қиз ва 25 ёшли аёлнинг устига машинани ҳайдаган.

Натижада эркакка оғир тан жароҳатлари етказилган. 13 ёшли қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, аёл эса енгил жароҳатланган. Ушбу жиноялардан сўнг ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган ва шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.
Коробейников 17 йиллик жазони оғир тартибли колонияда ўтказади.