"Арсенал" жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда Sky Sports телеканалида таҳлилчи бўлиб ишлаётган Tьерри Анри 2015-16 йиллар мавсумида АПЛнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлашимча, Алексис Санчес йил ўйинчиси бўлади. Мен у янги мавсумда ўтган мавсумдаги аъло даражадаги ўйинларини такрорлашига ишонаман.
Агар "Арсенал" АПЛда чемпион бўлишни истаса, Алексисга шундай мавсум ўтказиш учун имкон ва шароит яратиб бериши керак бўлади. Ўйлашимча, у бунга лойиқ футболчи", дейди Анри.

Маълумот учун, Санчес ўтган мавсумда АПЛнинг 35та ўйинида майдонга тушди ва 16та гол уриб, 8та голли пас амалга оширди.