Террорчи-худкуш Афғонистондаги полиция академиясига ҳужум қилди

Жаҳон 07 Август 2015 1693

Афғонистон полицияси террорчи-худкуш Кобулдаги полиция академиясига ҳужум қилганини маълум қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, академия талабалари дам олиш кунларидан кейин академияга қайтаётган пайтлари террорчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчи полиция кийимида бўлган.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмади, бироқ маҳаллий телеканал шифокорларга иқтибос келтирган ҳолда 8 киши ҳалок бўлганини айтмоқда.

Кўпроқ янгиликлар