Туркияда газ ва нефть қувурларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўрилди

Жаҳон 07 Август 2015 1114

Туркияда газ ва нефть қувурларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўрилди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда.

“Курд жангариларининг нефть ва газ қувурларига ҳужумларининг кўпайиши муносабати билан улар атрофида отлиқ патруллар қўйилади, тепловизорли камералар ўрнатилади”, – дейилади мақолада.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, террорчиларнинг яқинда Шимолий Ироқ нефть конларини Туркиядаги экспорт терминаллари билан боғлайдиган қувурларга уюштирган ҳужуми Туркия иқтисодиётига 250 млн доллар зарар келтирган. Нефть траспортировкаси бир ҳафта деганда тикланди.

Туркияда ман қилинган Курдистон ишчи партияси июль ойида Туркия ҳарбийлари томонидан Сурия ва Ироқдаги базаларнинг ўққа тутилиши муносабати билан сулҳ шартномасини бекор қилиши ва ҳужумларни қайтадан авж олдиришини эълон қилди. Шундан буён мамлакат бўйлаб юзлаб террорчилик актлари содир этилди. Жангарилар деярли ҳар куни ҳужум уюштирмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30540 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16732 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 65979 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57434 Жамият
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:45 804 Жаҳон
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1408 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 1752 Жамият
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 486 Жаҳон
NYT: Республикачилар етакчиси Трампнинг 2018 йил кузигача ҳокимиятни сақлаб қолишига шубҳа билдирмоқда
10:13 887 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар