Россиянинг Анқарадаги бош консулхонаси 6 август куни Туркияда йўл-транспорт ҳодисасига учраган россиялик сайёҳларнинг рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берган.

"Россия бош консулхонаси хабар қиладики, 6 август кунининг иккинчи ярмида, соат 16:00 атрофида Туркиянинг Денизли вилоятининг Серинхисар қишлоғида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. ЙТҲга учраган автобусда 38 сайёҳ кетаётган бўлган, уларнинг 23 нафари россияликлиги аниқланган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жароҳатланганларнинг 2 нафарининг аҳволи жуда оғирлигича қолмоқда.

Бироз олдинроқ, ушбу ЙТҲ натижасида 4 нафар киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Маҳаллий ОАВда эса ҳалок бўлганлар сони 6 нафарлиги айтилган.