УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичлари учун қуръа ташлаш пайтида Россия ва Украина клубларини битта гуруҳга тушиб қолмасликлари учун уларни ажратишни давом эттиради. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2014 йилнинг февралида Киевда ҳукумат алмашгандан кейин кескинлашиб кетди. Ғарб бу алмашувни қўллаб-қувватлаган, Москва эса буни тўнтариш деб атаган. Қримнинг Россияга қўшиб олиниши ва Украина шарқида Украина қуролли кучларининг махсус операцияларни бошлаши вазиятни янада чуқурлаштириб юборди. Шу туфайли УЕФА Россия ва Украина клубларига хавфсизлик нуқтаи назаридан еврокубок ўйинларида тўқнашишга йўл қўймаслик бўйича қарор қабул қилди.

“Ҳозирча ҳаммаси аввалгидек қолади: украин ва рус клублари битта гуруҳга тушмайдилар ва бир-бирлари билан Европа Лигасида ҳам, Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнамайдилар. Агар нимадир ўзгарса биз бу ҳақда хабар берамиз”, деб айтмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш ташлаш пайтида Москванинг ЦСКА клуби сараланмаган жамоалар қаторига киритилди ва назарий жиҳатдан Донецкнинг “Шахтёр” клубига қарши ўйнаши мумкин эди. Европа Лигасининг финал саралаш босқичининг тўлиқ таркиби учинчи квалификацион босқичнинг жавоб учрашувлари бўлиб ўтгандан кейин аниқ бўлади.