Украина бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ бош вазири Николай Азаровнинг экстрадиция қилиниши бўйича Интерполга ҳужжатлар топширди, деб хабар бермоқда бош прокуратуранинг махсус терговлар бошқармаси бошлиғи Сергей Горбатюкка иқтибос келтирган ҳолда “Украинская правда” нашри.  

“Азаровнинг экстрадиция қилиниши бўйича ҳужжатлар Януковичнинг экстрадиция қилиниши бўйича ҳужжатлар билан бирга топширилди. Ҳозир Азаровга нисбатан махсус судгача терговни сиртдан амалга ошириш учун рухсат берилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда”, деб айтди Горбатюк.

Украина, шунингдек, Интерполга мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковични “Межигорье” қароргоҳи и Сухолучье ўрмон хўжаликлари ишлари бўйича қидирувга бериш ҳақида ҳужжатлар юборди.