Украинада янги фильмларни суратга олишга маблағ йўқлиги айтилди

Маданият 07 Август 2015 1787

2016 йилда Украина кино ишлаб чиқариш саноатини молиялаштириш учун 500 млн гривна (жорий курс бўйича 22,7 млн доллар) талаб этилади, деб айтди Украина кино масалалари бўйича давлат агентлиги раҳбари Филипп Ильенко.

“Кино саноати учун кейинги йилда 500 млн гривна, жорий йилнинг охиригача эса 120 млн гривна (5,5 млн доллар) керак бўлади. Жорий йилда бирорта ҳам янги лойиҳа бошламаймиз, баъзиларини эса молиялаштира олмаймиз. Жорий йилда чиқаришга тайёр лойиҳаларни якунлаш учун қўшимча маблағ талаб этилади”, деб айтди Ильенко онлайн-анжуманда.

Аввалроқ агентлик ҳукуматдан маҳаллий кинематографни ривожлантириш учун сарф-харажатларни кўпайтиришни сўраган эди. 2014 йилда агентлик мўлжаллангандан 100 млн гривна камроқ пул олган ва шунинг оқибатида мамлакатдаги кино саноати батамом тўхтаб қолган.

Украина давлат бюджетида 2015 йил дастурига кўра, “миллий фильмларни яратиш ва тарқатиш, “Александр Довженко миллий маркази”ни давлат томондан молиявий қўллаб-қувватлаш учун 66,82 гривна (3 млн доллар) ажратилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар