Япония иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Эронга ташриф буюради

Жаҳон 07 Август 2015 1203

Япония иқтисодиёт ва саноати вазири Дайсиро Ямагива 8-9 сентябрь кунлари Эронга ишчи сафар билан келади. У бу ерда Эрон раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Киодо агентлиги маълум қилди.

Бу ташриф Япониянинг юқори лавозимли мансабдор шахсининг Эронга 14 йилдаги илк ташрифи бўлади. Ташриф давомида Дайсиро Ямагива Эрон саноат ва нефть вазирлари билан учрашади. Ямагивага ташриф пайтида япон банклари, савдо, қурилиш ва нефтни қайта ишлаш компанияларининг 20 вакили ҳамроҳлик қилади. Япон бизнеси ўзининг Эронга экспорти ва бу мамлакатда инфратузилмани яратиш бўйича лойиҳаларга буюртмаларни олишдан манфаатдор. Япония Эрондан нефть ва газ етказиб берилишига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Япониянинг Эронга экспорти ҳажми 2013 йил ҳолатига кўра 170 млн долларни ташкил қилган. Япониядан Эронга асосан автомобиллар ва уларга бутловчи қисмлар, умумий мақсадлар учун ишлатиладиган асбоблар ва тиббиёт ускуналари экспорт қилинади.

Кўпроқ янгиликлар