Швейцариянинг тоғли ҳудудидан икки нафар альпинистнинг тана қолдиқлари топилди. Бу ҳақда BBC News хабар берган.

Хабар қилинишича, бу қолдиқлар 1970 йилда ҳалок бўлган япониялик альпинистларга тегишли. Улар денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги Маттерхорн чўққисини забт этиш чоғида ҳалок бўлишган. ДНК-тестлари бу қолдиқлар 1970 йилнинг августида бедарак йўқолган Мичио Оикаве ва Масаюки Кобаясига тегишли эканини тасдиқлади.

Қайд этилишича, улар музларнинг кўп миқдорда эриши туфайли ҳалокатга учрашган эди.