Бугун Англия чемпионатининг 1-турига старт берилди. Мавсумнинг илк ўйини "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенҳэм" ўртасида ўтказилди.

Ўйиннинг 22 дақиқасида Уолкер томонидан киритилган автогол ўйинда ягоналигни сақлаб қолди.

Шу тариқа, қийин кечган ўйинда "қизил иблислар" 3 очкога эга бўлишди.
Қайд этиш жоизки, Луи ван Гаал жамоанинг асосий дарвозабони Давид де Хеани бу ўйин қайдномасига ҳам киритмади. Дебют қилган Ромеро эса ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлади.

Манчестер ЮнайтедТоттенхэм 1:0
Гол: 1:0 – 22, автогол Уокер.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Шоу, Дармиан (Валенсия, 81), Смоллинг, Блинд, Депай (Эррера, 68), Кэррик (Швайнштайгер, 60), Янг, Шнайдерлин, Мата, Руни.
Тоттенхэм – Ворм, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер (Алли, 77), Эриксен, Бенталеб (Мэйсон, 53), Дембеле (Ламела, 68), Шадли, Уокер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Вертонген (27), Швайнштайгер (69), Дайер (76), Мата (90), Алли (90).