АҚШ Россиянинг “Газпром” компаниясига қарши янги санкциялар киритди, деб айтилмоқда АҚШ Федерал реестрида чоп этилган ҳужжатда.

АҚШ илк бор юридик шахсга эмас, балки муайян бир конга қарши санкция киритди. Гап Жанубий-Киринск газ кони ҳақида кетмоқда.

Тақиқловга кўра, ушбу конга АҚШда ишлаб чиқарилган исталган маҳсулот, биринчи навбатда, конларни ишлаш учун юқори технологияли қурилмаларни етказиб бериш тақиқланади.  

Бундан ташқари, АҚШдаги ишлаб чиқарилган ускуналарга АҚШнинг ичида тақиқлов киритилмоқда. Яъни сотиб олинган қурилма конга етказиб берилиши мумкин эмас. Шу тариқа, ушбу чеклов нафақат “Газпром”га, балки АҚШнинг ускуналар етказиб бериши мумкин бўлган барча компанияларга қўлланмоқда.