АҚШлик журналистлар Россия катта ҳажмда ҳарбий техника сотиб олаётгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Россия томонидан Арктиканинг ўзлаштирилиши АҚШда хавотир уйғотмоқда. Америкаликлар Россия армияси томонидан катта ҳажмда харид қилинаётган десантликка мослаштирилган снегоходлар Арктика ҳудудини босиб олишга мўлжалланган келгусидаги ҳарбий ҳаракатларга замин яратади, деган фикр билдиришмоқда.

“Россия Шимолий қутбни эгаллаш учун ҳарбий снегоходлар билан қуролланмоқдами?”, деб ёзмоқда АҚШ ОАВлари.

Бунда гап автомат ва гранатомёт ўрнатишга мўлжалланган маҳкамлагичлар, зирҳланган ёқилғи баки, ҳайдовчининг совқотиб қолмаслиги учун иситиш функцияси билан жиҳозланган “Тайга-551” снегоходлари ҳақида кетмоқда. Ушбу снегоход соатига 100 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олади.

Мақолалардан бирида журналист снегоходларнинг тинч пайтда қурол-аслаҳа билан жиҳозланиши Россиянинг Акртикадаги жойлашувини оширишга интилишини билдириши ҳақида тахминни илгари сурмоқда.

Журналист, шунингдек, Владимир Путиннинг армия, флот ва харбий-десант қўшинларининг машғулотларини ўтказиш ҳақидаги қарорини ҳам эслатиб ўтмоқда.

Путиннинг бундай ҳаракатларига НАТО Россия самолётларини ушлаб олиш машқларини сайқаллаш учун Арктикага авиацияни юбориш билан жавоб берган. Журналистнинг фикрича, бу ҳолат ушбу ҳудуд учун ҳарбий ҳаракатлар ҳавода ва денгизда бўлиб ўтишини англатади.