“Барселона”нинг янги ярим ҳимоячиси Арда Туон Лионель Мессига тегишли бўлган 10-рақамни ўзига олишга имкон бўлганини таъкидлади. Туркиялик футболчининг сўзларига қараганда, Аргентина терма жамоаси сардорининг ўзи бу таклиф билан чиққан.

“Туркия терма жамоасида ўйнашни бошлаганимда ўзимга 14-рақамни олган эдим, чунки менинг отам Круиффнинг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланади. Бироқ қайси рақамда ўйнаш мен учун у қадар муҳим эмас. Қайси рақамда ҳаракат қилишимни январь ойида ҳал қиламан. Месси агар мен хоҳласам бу рақам меники бўлиши мумкинлигини айтди”, – деди Арда Турон.

Маълумот учун, “Барселона”нинг янги сотиб олган ўйинчилари ФИФА томонидан қўлланилган санкция туфайли 2016 йилнинг 1 январидан майдонга тушишлари мумкин бўлади.