Арсен Венгер: «Арсенал» янги мавсумда чемпионлик учун курашади

Спорт 08 Август 2015 864

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер янги мавсумда Англия чемпионлиги учун кураш боришини маълум қилди.

Жамоа ўтган мавсумда премьер лиганинг учинчи ўрни билан кифояланган.

"Мен ҳозирда АПЛнинг янги мавсуми бошланиши муносабати билан жўшиб турибман. Янги мавсумда чемпионлик учун курашга тайёрман.
Биринчи навбатда мавсумни яхши бошлаб олишимизх керак. Биз бунинг мавсумолди йиғинларида яхши тайёрландик ва ҳозирда ўз кучимизга ишонган ҳолатдамиз.
Ўтган мавсум 12 турдан сўнг пешқадам "Челси"дан 15 очко ортда қолиб кетган эдик. Аммо кейинги 26 ўйинда 58 очко жамғардик, "Челси" эса 55 очко йиға олди. Демак биз мавсум бошидаги омадсизлик туфайли чемпионликни бой берганмиз. Бу мавсумда эса бошидан чемпионлик учун курашишни мақсад қиламиз", - дейди Венгер goal.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, АПЛнинг янги мавсумига бугун старт берилади. "Канонирлар" эса янги мавсумдаги илк учрашувини эртага ўз уйида, Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Вест Хэм"га қарши ўтказади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар