Бугун АПЛнинг янги мавсуми бошланади

Спорт 08 Август 2015 2696

Бугун жаҳоннинг энг нуфузли чемпионатларидан бири — Англия Премьер-лигасига старт берилади.
Мутахассислар янги мавсумда ҳам чемпионлик учун "кучли олтилик" ("Арсенал", "Челси", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенҳэм") жамоалари кураш олиб боришини тахмин қилишмоқда.

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм

Ўтказилиш вақти

8 август, 16.45, «Олд Траффорд»

Айтиш керакки, янги мавсумнинг илк ўйинидаёқ икки инглиз гранди — "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенҳэм" клублари ўзаро тўқнашади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:45да бошланади.

Челси – Суонси

Ўтказилиш вақти

8 август, 21.30, «Стэмфорд Бридж»

Англиянинг амалдаги чемпиони — "Челси" ҳам ўз иштирокини бугун бошлайди. Жозе Моуриньо шогирдлари "Суонси"ни қабул қилади.

Арсенал – Вест Хэм

Ўтказилиш вақти

9 август, 17.30, «Эмирейтс»

Шунингдек, эртага ҳам мухлисларни бир қатор қизиқарли беллашувлар кутиб турибди. Эртага "Арсенал" - "Вест Хэм", "Сток-Сити" - "Ливерпуль" ўйинлари ўтказилади.

"Арсенал" бош мураббийи янги мавсум бошидан чемпионлик учун жиддий курашишини айтиб ўтган. Мавсум стартинда "Арсенал"нинг асосий ўйинчилари Алексис Санчес, Жек Уилшер, Томаш Росицки ва Денни Уэлбек каби футболчилар ўтказиб юборишади. "Вест Хэм" эса 4 йиллик ҳамкорликдан кейин Сэм Эллардайс билан хайрлашиб, унинг ўрнига хорватиялик мутахассис Славен Билични олиб келган.

Сток Сити – Ливерпуль

Ўтказилиш вақти

9 август, 20.00, «Британия Стэдиум»

Ёзги трансферлар вақтида энг кўп маблағ сарфлаган "Ливерпуль" лиганинг энг ўртамиёна жамоаси "Сток Сити"га сафар қилиш билан мавсумни бошлайди. Жамоа Раҳим Стерлинг ўрнига Фирминьо, Милнер, Бентеке каби футболчиларни сотиб олди. 

Вест Бромвич – Манчестер Сити

Ўтказилиш вақти

10 август, 23.55, «Хоторнс»

Биринчи турни "Вест-Бромвич" - "Манчестер Сити" учрашуви якунлаб беради. Ўйин душанба оқшомига белгиланган.

Эвертон – Уотфорд

Ўтказилиш вақти

8 август, 19.00, «Гудисон Парк»

Мавсум дебьютантлари "Уотфорд", "Борнмут" ва "Норвич"жамоаларини ҳам жиддий баҳслар кутмоқда. Трой Дини ва Одион Игало каби етакчи ҳужумчиларга эга "Уотфорд" мураббий Роберто Мартинес бошчилигидаги "Эвертон" синовидан ўтади.

Борнмут – Астон Вилла

Ўтказилиш вақти

8 август, 19.00, «Дин Корт»

Чемпионшипда ўтган мавсум чемпиони бўлган "Борнмут" эса Тим Шервуднинг "Астон Вилла"сини қабул қилади. Жамоа Мэтт Ритчи, Марк Пью, Каллум Уилсон каби етакчиларини сақлаб қолган ва ўтган мавсумда "Сент-Этьен" сафида Франция чемпионатида тўпурарлардан бири бўлган Макс Градельни олиб келган ҳолда мақсадлари жиддийлигини билдирган. "Астон Вилла" эса ўзининг асосий ҳужумчиси Кристиан Бентекени "Ливерпуль"га бериб юборган ҳолда анча кучсизланган. Жамоа бельгиялик ҳужумчи ўрнини "Ливерпуль"дан олинган Жордан Айю билан тўлдирган.

Норвич – Кристал Пэлас

Ўтказилиш вақти

8 август, 19.00, «Карроу Роуд»

Яна бир дебютант, Алекс Ниль бошқарувидаги "Норвич" эса Алан Пардью билан ўтган мавсумда ёрқин ўйинлар ўтказган "Кристал Пэлас" билан ўйнайди. Мезбонлар Кэмерон Жером, Бредли Жонсон, Натан Редмонд каби футболчиларига ишонч билдирмоқда. "Кристал Пелас" ёзги трансферлар вақтида Йоан Кабай билан шартнома имзолади. Жейсон Панчон, Уилфрид Заа ва Янник Болази каби футболчилар эса янги мавсумда ҳам кучли ўйин намойиш этишлари кутилмоқда.

Ньюкасл – Саутгемптон

Ўтказилиш вақти

9 август, 17.30, «Сент-Джеймс Парк»

9 август кунига белгиланган ўйинлардан бири "Ньюкасл" ва "Саутгемптон" баҳси бўлиб, мезбонлар янги мавсумга янги мураббий Стив Макларен бошчилигида тайёрланишди. Роналд Куман билан ўтган мавсумда олтинчи ўринни олган "Саутгемптон"нинг ёзги трансферлардаги энг асосий хариди "Феейеноорд"дан Йорди Класининг олиб келиниши бўлди. Жамоада ўтган мавсумнинг асосий футболчилари Душан Тадич, Грациано Пелле ва Садьо Мане сақлаб қолинган.

Лестер – Сандерленд

Ўтказилиш вақти

8 август, 19.00, «Уокерс»

Яна бир ўйин ўтган мавсумнинг сўнгги қисмида кетма-кет ғалабалар қайд этиб, лигада жон сақлаб қолган ва янги мавсум учун Клаудио Раньерини олиб келган "Лестер" ва Дик Адвокат билан шартномасини узайтирган "Сандерленд" ўртасида бўлиб ўтади. "Лестер"нинг янги мавсум учун қилган асосий хариди "Майнц"дан олиб келинган япониялик Шинжи Оказаки бўлса, "Сандерленд" ўтган мавсумдаги футболчиларига ишонч билдирган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар