Ўтган мавсум чемпионлари бўлмиш "Челси" футболчилари 8 август оқшомида Лондондаги "Стемфорд Бриж"да ўтказилган "Суонси" жамоасига қарши янги мавсумнинг биринчи тур учрашувида дуранг ҳисоб қайд этишди.

Ўйинда дастлаб мезбонлар футболчиси Оскар ҳисобни очди. 23 дақиқада урилган бу голга 6 дақиқа ўтар-ўтмас уэльсликларнинг ёзги трансферлар вақтидаги энг омадли хариди, "Марсель"нинг ганалик собиқ футболчи Андре Айю жавоб қайтарди. 1 дақиқа ўтмасдан "Суонси" ҳимоячиси Фернандес томонидан урилган автогол ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Ўйиннинг энг драматик воқеаси эса 52 дақиқада рўй берди. "Челси" дарвозабони Тибо Куртуа жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди ва ҳакам уни ўйиндан четлатиб, 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Унинг Оскар ўрнига майдонга тушган иккинчи дарвозабон Асмир Бегович эса Гомис йўллаган зарбани қайтара олмади ва ҳисоб тенглашди. Бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Челси – Суонси 2:2
Голлар: 1:0 – 23 Оскар, 1:1 – 29 Айю, 2:1 – 30, автогол Фернандес, 2:2 – 55, пенальти Гомис.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Фабрегас (Зума, 76), Оскар (Бегович, 54), Виллиан (Фалькао, 84), Азар, Диего Коста.
Суонси – Фабианьски, Уильямс, Фернандес, Тэйлор, Нотон, Сигурдссон, Ки Сон Ен (Корк, 41), Айю, Шелви, Монтеро (Раутледж, 71), Гомис (Эдер, 79).
Огоҳлантиришлар: Шелви (18), Корк (45), Терри (54).
Четлатиш: Куртуа (52).