“ПСЖ” ҳимоячиси Давид Луис Анхель Ди Мариянинг “парижликлар” таркибига келиб қўшилганига изоҳ берди.

“Ди Мария – ажойиб футболчи ҳамда инсон. Мен у билан яна бир жамоа сафида ҳаракатланаётганимдан хурсандман. Фикримча, у “ПСЖ”га катта фойда келтиради.

Анхель Франция чемпионатининг “Лилль”га қарши кечган 1-турида иштирок эта олмади. Шундай бўлса-да, биз ўз иродамизни намойиш этдик. Жамоа иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб ҳаракат қилган бўлса-да, ажойиб ўйин кўрсатди. Бу 10 нафар футболчининг эмас, балким бутун жамоанинг ғалабаси”, – деди Луис Goal интернет порталига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Ди Мария ҳамда Давид Луис аввал “Бенфика” шарафини ҳимоя қилишган.