Ҳиндистон мамлакатга олиб кирилаётган буғдойга 10 фоизлик бож тўлови ўрнатди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу чоралар ҳинд кишлоқ хўжалиги корхоналари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди. Бир нечта ҳинд хусусий компаниялари баҳор ойидаги ёғингарчиликдан кейин буғдой етишмаслигидан хавфсираб, Австралия билан буғдойнинг қаттиқ турларидан 0,5 млн тонна сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эдилар.

Ҳиндистонлик буғдой етиштирувчилар ҳукуматнинг бундай қарорини ижобий қаршиладилар, бироқ бу хориждан яна 500 минг тонна буғдой сотиб олишга халақит қилмади.

Ушбу чора 2016 йилнинг 31 мартигача амал қилади.