Kun.uz интернет нашри ўз жамоасига 25-35 ёшлар орасидаги тажрибали (камида 3 йил шу соҳада ишлаган бўлиши шарт) журналистларни таклиф қилади. Ходим турли мавзулардаги мақолаларни таржима қилиши, шунингдек, ўзининг муаллифлик мақолаларини ҳам ёза олиши керак. 

Талаб: 

 ишга ўз вақтида келиш (душанба-шанба, 8:00дан - 18:00гача)

– берилган вазифаларни тезкорлик билан бажариш

– имловий хатоларга йўл қўймаслик

– мақолани лўнда (1000та ҳарфдан кўп бўлмаслиги керак), барча соҳа вакиллари учун тушунарли қилиб таржима қилиш ва қизиқарли сарлавҳа топиш

– жамоа аъзоларидан ўз ёрдамини аямаслик ва улар билан келишиб ишлаш

Таклиф: 

 ишга чанқоқ ва аҳил жамоа

– метрога яқин жойда жойлашган офис (Чилонзор метро)

– тушлик

– 1 млндан бошланган маош

Kun.uz’га ишга кирмоқчи бўлган журналистлар ўз резюмесини ҳамда қуйидаги мақолаларни таржима қилиб, info@kun.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Маъқул бўлган номзод билан қисқа фурсат ичида боғланамиз. 

Мақола 1

Мақола 2

Мақола 3

Мақола 4