"Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гаал Англия премьер-лигаси 1-турида “Тоттенхэм” устидан қозонилган ғалабадан (1:0) кейин “қизил иблислар”нинг янги футболчилари ҳимоячи Маттео Дармиан ҳамда дарвозабон Серхио Ромеро ўйинига баҳо берди

Голландиялик мутахассис учрашув давомида иккала клуб ҳам ғалаба учун кураш олиб боргани ва тажоввузкор футбол намойиш қилганини эътироф этган.

"Учрашув қийин ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишга уринишди ва тажоввузкор футбол намойиш қилишди. Дармиан жуда яхши таассурот қолдирди ва учрашувни ишончли ўтказди. Бугун Ромеро ҳам ажойиб намойиш қилди ҳамда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмади. Ҳақли ғалабага эришдик деб ҳисоблайман", , – дея Ван Гаал TMW нашрига берган интервьюсида.