Луи ван Гал: Ҳозирги Де Хеа - ўтган йилги Де Хеа эмас

Спорт 08 Август 2015 1677

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал дарвозабон Давид Де Хеа Англия чемпионати 1 турида "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушмаслигини маълум қилди. Мураббийнинг айтишича, "Реал"га ўтиши билан боғлиқ музокаралар дарвозабонга ўз таъсирини ўтказган.

"Биз машғулотлари ва ўйинлар вақтида уни кузатдик. Ҳозирги Де Хеа - ўтган мавсумдаги Де Хеа эмас. У ҳаракат қилмоқда, аммо унга осон бўлмаяпти. Биз жуда муҳим ўйинда майдонга тушишимиз керак ва барча футболчилар катта иштиёқ билан ўйнашини истайман. Де Хеа эса бундай қила олмайди.

Ҳа, у ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабони ва охирги уч йилда бизнинг энг асосий посбонимиз бўлиб келди. Мухлислар қаторасига икки йил давомида уни энг яхши, деб топдилар.

Мен уни кетишини истайман, деб ўйлайсизми? Ҳеч бир мураббий буни истамайди. Кўрамиз, трансфер мавсуми якунига етгач балки вазият ўзгарар. Кутиб туриш лозим. Мен ҳам вазият қурбониман. Шунингдек ўйинчи ва клуб ҳам вазият қурбони бўлиб турибди", - дейди мураббий.

Манба: Uff.uz 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар