Малидаги меҳмонхонада гаровга олинганлардан 5 нафари озод қилинди

Жаҳон 08 Август 2015 1141

7 август куни Мали марказидаги меҳмонхонага номаълум шахслар гуруҳи ҳужум уюштириб, бир кишини ўлдиргани ва меҳмонхонадагиларни гаровга олгани хабар қилинган эди.

Франс Пресс нашрининг маълум қилишича, Бамако шаҳридаги ушбу меҳмонхонада ўтказилган махсус амалиёт давомида 5 киши қутқариб олинган. Уларнинг қайси давлат фуқаролари эканига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Манбанинг хабарига кўра, меҳмонхонада яна бир қанча киши гаровдалигича қолмоқда. Ҳарбийлар бинони ҳар тарафдан ўраб олишгани айтилган. Маълум қилинишича, махсус амалиёт чоғида 7 киши ҳалок бўлган, жумладан малилик ҳарбийлар ҳам.

Аниқлик киритилишича, жангарилар Мали пойтахтидаги Byblos меҳмонхонасига ҳужум қилишган. Бу меҳмонхонада БМТнинг махсус вакиллари ҳам истиқомат қилишаётган бўлган. Ҳужум вақтида БМТ ходимларидан бири ҳалок бўлгани айтилган.

7 август куни Малининг Севаре шаҳридаги меҳмонхонага ҳам қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар