"Ювентус" жамоасининг бош директори Жузеппе Маротта ўз жамоасининг янги мавсумда чемпионлик учун курашиши ҳақида айтди.

Унинг ишонч билдиришича, "Интер" бир неча мавсумдан буён Италияда гегемонлик қилаётган "Ювентус" учун асосий рақиб бўлади.

"Менимча, бизга чемпионлик пойгасида асосий рақиб бўладиган жамоа бу "Интер"дир. Уларнинг ёзги трансферлар давомида қилган ишларини кузатдим. Биз эса ярим ҳимоячи излаяпмиз. Оладиган футболчимиз юлдуз бўлиши шарт эмас. Лекин у жамоамиз савиясига мос келиши керак. Балки Гётце, балки Дракслер шундай футболчидир. Биз уларга ростдан ҳам қизиқиш билан қарамоқдамиз, лекин ҳақиқий музокараларга киришганимиз йўқ", дейди Маротта Goal нашрига.