“Челси” жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан янги шартнома имзоланганини расман эълон қилди

Янги шартнома 4 йилга мўлжалланиб, 2019 йилнинг ёзигача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо “Челси”га 2013 йилда қайтиб келган. Бунгача у лондонликларга 2004-2007 йиллар давомида мураббийлик қилган.