НАСА Марсда сайр қилиб юрган “сирли аёл” суратини чоп этди

Жаҳон 08 Август 2015 14069

АҚШлик олимлар Марс сиртида узун кўйлакда юрган аёл силуэти акс этган фотосуратни чоп этдилар.

Қизил сайёрадан олинган навбатдаги ғайритабиий суратлар интернетда қизғинлик билан муҳокама қилинмоқда. Ғайритабиий ҳодисаларни ўрганувчи уфологлар НАСАнинг охирги суратларида Марс бўйлаб сайр қилиб юрган сирли аёлни кўра олдилар.
Ушбу суратлар Қизил сайёра сиртидан бунгача талайгина турли сирли суратларни юборган Curiosity марсоходи томондан олинган. Бу гал ушбу сурат “ваҳималилиги” билан олдинги барча суратларни ортда қолдирди. Марсда одам қиёфасидаги жонзотнинг бўлиши мумкинлигининг ўзи ваҳимага солгани етмаганидек, аёлнинг ташқи кўриниши унинг бу ерга бошқа даврдан келиб қолгани ҳақидаги ўйларга солади. Баъзи мутахассислар аёл узун плаш кийиб олган десалар, бошқалари унинг 19 асрларга хос услубдаги узун кўйлак кийиб олганини тахмин қилишмоқда.
Вазиятга тетик қарайдиган бошқа бир экспертлар фотосуратдаги аёлнинг силуэти шунчаки соялар ўйини сабабли юзага келганини таъкидлашмоқда. Ушбу сурат турли текширувлардан ўтказилди.

Кўпроқ янгиликлар