АҚШнинг Нью-Йорк штатида кичик хусусий самолёт ҳалокатга учради. Авиаҳалокат оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 августда маҳаллий ҳукумат вакиллари маълум қилишди.

Улар берган маълумотларга кўра, бир моторли Piper PA-46 Канада чегараси яқинидаги Адирондак аэропортидан шимоли-ғарбий томонда қулаган.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлади.