АҚШ президенти Барак Обама ўз оиласи билан ҳар йилги таътилини ўтказиш учун Атлантика океанидаги Мартас-Винъярд оролига жўнаб кетди. Бу орол Массачусетс штати қирғоқлари яқинида жойлашган.

ABCNews нашрида ёзилишича, президент билан унинг рафиқаси Мишель Обама ҳамда унинг қизлари Малия ва Саша 8 августдан 23 август кунигача таътилда бўлишади.

Қайд этилшича, Обама бу оролга олтинчи марта келмоқда. У билан оролга миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Сюзан Райс ҳамда Оқ уйнинг бош маслаҳатчиси Валери Жарретт ҳам учган.

Оқ уйда маълум қилишларича, президент бу муддат давомида ҳеча қандай маросимда иштирок этмайди. Обамалар оиласи курортдаги умумий майдони 4 гектар бўлган 12 миллион долларлик виллада истиқомат қилади.