Олимлар Бермуд учбурчаги аномалияси сирини очишга яқин қолишганини таъкидлашмоқда

Жаҳон 08 Август 2015 14729

Олимларнинг фикрича, кўплаб кемаларнинг йўқолишига сабаб бўлган мудҳиш Бермуд учбурчагининг сири фош этилишига оз фурсат қолди.

Бугунги кунда Бермуд учбурчаги деб аталадиган Атлантика океанида жойлашган жой сири ҳали очилмаган, бироқ олимлар кун сайин бу ердаги аномалияларнинг табиий кўринишга эгалигига амин бўлмоқдалар. Бу учбурчакнинг учлари Флорида, Бермуд ороллари ва Пуэрто-Рикога тақалган ҳудудни ўз ичига олади.

Олимларнинг фикрича, кемаларнинг фазода тез ҳаракатланишига Гольфстрим оқими билан юза келадиган катта миқёсдаги сув уюрмалари сабаб бўлиши мумкин. Бу уюрмалар кўпинча коинотдан қайд қилинади. Суратларда бундай сув уюрмаларининг марказида ёруғлик нури пайдо бўлишини яққол кўриш мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, айнан шу нурлар ҳам сувда, ҳам қуруқликда хавф туғдиради ҳамда вақт ва фазонинг боришига таъсир қилади.

Бундан ташқари, бундай уюрмалар кема ва самолётларнинг вазнига ҳам таъсир қилади. Бу ҳам жисмларнинг вақт фазосида сирли кўчиши тезлигига таъсир қилади. Қайд этилишича, бундай кўчишлар оқ туман билан бирга кечади.

Олимлар Бермуд учбурчагида техникаларнинг сирли бузилиб қолишини геомагнит фаолликнинг кучли импульси билан тушунтирмоқдалар.

Барча билдирилган фикрларни хулосалаб, бу ердаги барча ғайритабиий ҳодисалар тектоник жараёнлар билан тушунтирилишини яққол кўриш мумкин.

Тиббиёт фанлари доктори Борис Островский бу ҳудудда тектоник фаолликни ўрганишга асосланган ушбу ғояни синчковлик билан ишлаб чиқди ва чоп этди.

Бироқ олимлар ушбу аномалиялар табиий келиб чиқишга эга эканлиги ҳақида қанчалик ишонч билан айтишмасин, бу ҳудудда ҳанузгача самолёт ва кемалар одамлари билан йўқолишда давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50177 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66175 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35463 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20298 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77119 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60819 Жамият
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 55 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 213 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 1620 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 277 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар