Ўзбек-Япон маркази ўз фаолиятини 2020 йилгача давом эттиради

Ўзбекистон 08 Август 2015 2429

Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 7 августда “Инсон ресурларини ривожлантириш Ўзбек-Япон маркази негизида ишбилармон одамлар салоҳиятини ривожлантириш ва алоқаларни йўлга қўйиш (UJC)” техник ҳамкорлик лойиҳаси бўйича муҳокамалар баённомасини имзоладилар. Бу ҳақда “Газета.uz” га JICA’нинг Тошкентдаги ваколотхонаси маълум қилди.

Ҳужжатнинг имзоланиши UJC фаолиятини 2020 йилнинг 30 ноябригача узайтирилишини англатади. Муҳокамалар натижасига кўра, томонлар Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги JICA билан ҳамкорликдаги лойиҳанинг амалга ошишига масъул ташкилот бўлишига келишиб олдилар.

UJC ўз фаолиятини 2000 йилнинг декабридан бери амалга ошириб келади ва Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес салоҳиятини ошириш учун япон услубидаги менежмент бўйича турли амалий курслар ва анжуманлар тақдим қилиб келади.

UJC, шунингдек, япон тилидан ўқув курсларини ва ҳаттотлик, икебана ва оригами, чой маросимлари ва шу каби маданий алмашув тадбирларини ўтказиш орқали икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга кўмак беради. Бундан ташқари, UJC имконияти чекланган одамларга компьютер саводхонлиги курсидан сабоқ беради.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар