"Ўзбекистон ислом ҳаракати" номи остида Осиёнинг жанубий қисмида фаолият олиб борадиган жангарилар "ИШИД" сафига қўшилганини расман эълон қилган.

"Ўзбекистон ислом ҳаракати" командири Усмон Ғозий "ИШИД"га қасамёд қилган. Бу ташкилотнинг ўз мустақиллигини йўқотиб, "ИШИД" таркибига кирганини англатади.

Усмон Ғозий 31 июль куни, "Толибон" асосчиси Мулла Умарнинг ҳалокати ҳақидаги хабарлардан кейин шундай чиқиш қилган.

Бу мурожаатда "Ўзбекистон ислом ҳаракати" "Толибон" ҳаракатини ҳам Ироқ ва Сурия ҳудудида ташкил этилган "ИШИД"га қўшилишга чақирган.