Ўзбекистон Олий лигасининг 17 тур ўйинлари якунланди

Спорт 08 Август 2015 3240

Бугун Олий лига, 17-тур ўйинлари давом этди. Бугунги ўйинларда дастлаб Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Динамо" бу ғалабадан кейин 17 учрашувда 14 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 13 поғонасидан жой олган.

"Динамо" - "Бухоро" 2:0
Голлар: Маматказин 6, Бобоқулов 47
"Динамо" - Мельничук, Маматказин, Зокиров, Шотурсунов, Бобоқулов, Агалиев, Шарофиддинов, Филипосян, Юнусов, Абдусалимов.
"Бухоро"- Қобулжонов, Нарзуллаев, Аюпов, Саноев, Мельзиддинов, Антонюк, Ибрагимов, Смоляченко, Георгиев, Фомин, Чипев.

Шунингдек бугунга "Металлург" - "Навбаҳор", "Андижон" - "Машъал", "Нефтчи" - "Локомотив", "Сўғдиёна" - "Шўртан", "Пахтакор" -"Қўқон-1912", "Насаф" - "Олмалиқ" ўйинлари белгиланганди.

"Металлург" - "Навбаҳор" 2:3
Голлар: Маҳамаджонов 14, Дилшод Жабборов 54, Нурматов 76, Эркинов 83, Нурматов 90+2
"Навбаҳор": Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, , Илҳом Бойдедаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Тоҳир Шамситдинов, Бобур Акбаров, Санъат Шихов, Алишер Маҳмудов, Шаҳбоз Эркинов.
"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Александр Ковалёв, Руслан Вагапов, Мирғиёс Сулайманов, Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов, Жавлон Мирабдуллаев, Шаҳзод Нурматов.

"Навбаҳор" бу ғалабадан кейин 22 очко билан саккизинчи ўринга кўтарилган. "Металлург" эса 25 очко билан турнир жадвалининг 7 поғонасида турибди.

"Андижон" - "Машъал" - 1:0
Гол: Иқбол Бобохонов (70 пен)
"Андижон": Геннадий Мошняга, Даврон Турсунов, Иқбол Бобохонов, Асқар Жадигеров, Абдумалик Абдуллаев, Рустам Аъзамов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Умурилло Рамазонов, Асрор Раҳмонов.
"Машъал": Санжар Қувватов, Ғиёсжон Комилов, Жаҳонгир Жиямуродов, Ҳумоюн Муртозаев, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Қўзибоев, Дилявер Абибуллаев, Микита Букаткин, Зафар Тўраев.

"Андижон" бу турда ниҳоят ғалаба қозонди ва очколари сонини 14тага етказиб, 14 ўринга жойлашди. "Машъал" эса 18 очко билан 11 ўринда қолмоқда.

"Нефтчи" - "Локомотив" - 1:2
Голлар: Абдухолиқов 32, Бобожонов 35, Мамазулунов 81
“Нефтчи”: Черемисин, Пўлатов, Ёқубов, Холматов, Бобожонов, Ирматов, Убайдуллаев, Кашкавал, Раҳмонов, Махсталиев, Қодиров
“Локомотив”: Нестеров, Йўлдошев, Раҳматуллаев, Абдухолиқов, Тўраев, Ҳасанов, Мустафоев, Шоаҳмедов, Алибоев, Яничич, Зотеев

"Нефтчи" мағлубиятлар сериясини давом эттириб, бешинчи ўринга тушиб кетди (33 очко). Иккинчи ўриндаги "Локомотив" ҳисобида эса эндиликда 40 очко мавжуд.

"Пахтакор" -"Қўқон-1912" - 4:1
Голлар: Козак 33, Сергеев 40, Козак 43, Ҳайдаров 68, Махарадзе 90+3
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Исматуллаев,Ораховац, Хошимов, Соҳибов, Махарадзе, Козак, Андреев, Пардаев, Сергеев.
"Қўқон-1912": Ашуров, Николаев, Голбан, Кимсанов, Нурбоев, Қобилов, Ҳасанбоев, Эминов, Усмонов, Тўхтабоев, Отақўзиев.

"Пахтакор" навбатдаги йирик ғалабадан кейин ўз етакчилигини мустаҳкамлаган (44 очко, биринчи ўрин). Турнир дебютанти "Қўқон-1912" эса 14 очко билан 13 ўринда қолди.

"Сўғдиёна" - "Шўртан" - 0:2
Голлар: Полвонов 48, Полвонов 50
"Сўғдиёна": Спиридонов, Ҳамидов, Ҳакимов, Музаффаров, Раҳматов, Қосимов, Бегимқулов, Ғаниев, Клецков, Баҳодиров, Исоқжонов.
"Шўртан": Тожибоев, Таран, Полвонов, Эшмуродов, Камолов, Станоевич, Бойматов, Шарипов, Мамадалиев, Жўраев, Қораев.

Турнир аутсайдерларидан бири Жиззахнинг "Сўғдиёна" Қашқадарёнинг "Шўртан" жамоасига мағлуб бўлиб, энг сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди (13 очко, 15 ўрин). "Шўртан" эса 18 очко билан 10 ўринда кетмоқда.

"Насаф" - "Олмалиқ" - 2:0
Голлар: Алланиязов 30, Гадоев 49
"Насаф": Суюнов, Каримов, Шомуродов, Геворкян, Бойдуллаев, Гадоев, Аъзамов, Муҳаммадиев, Ҳамробеков, Сайфиев, Алланиёзов
"Олмалиқ": Хонимқулов, Ҳожиакбаров, Гоголь, Ўрунов, Жўраев, Саломов, Жўрабоев, Иномов, Акбаров, Абдумўминов, Йованович.

"Насаф" бу ғалабадан кейин "Бунёдкор"ни тўртинчи ўринда қолдириб, учинчи ўринга қайтди - 38 очко. "Олмалиқ" эса олтинчи ўриндан тушиб кетмади - 28 очко.

Турнинг 7 август куни ўтказилган биринчи ўйинида "Бунёдкор" жамоаси "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар