Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси иккинчи куни Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботи тингланди

Ўзбекистон 08 Август 2015 2477

2015 йил 7 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Берлин, 2014 йил 14 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тўғрисидаги масалани кўриб чиқишдан бошладилар.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Баённоманинг қабул қилиниши икки мамлакат ўртасида солиққа доир ахборот алмашиш жараёнини тезлаштиришга, солиқлар тўлашдаги турли суиистеъмолликларга қарши курашишга, шунингдек, резидентлар томонидан тўланмаган солиқларнинг томонлар бюджетларига ўз вақтида келиб тушишига кўмаклашади.

Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар. Таъкидландики, ўтган йилда Марказий банкнинг фаолияти «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ амалга оширилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги қарорида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажаришга қаратилди.

 Ҳисоботни эшитиш чоғида қайд этилганидек, ҳисобот йилида банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,8 фоизни ташкил этди, бу эса банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан белгиланган норматив талаблардан 3 баравар ортиқдир. Банк тизими барқарорлигини баҳолаш омилларидан бири ҳисобланган жорий ликвидлик даражаси бир неча йил давомида 64,62 фоиздан ортиқ бўлмоқда, бу эса халқаро кўламда белгиланган энг кам даражадан 2 баравар юқоридир. Ҳисобот йилида банк активлари 28,2 фоизга ошди ва 56,2 триллион сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни билдирдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Сенатнинг икки кун давом этган мажлиси якунларига кўра ҳаммаси бўлиб 11 та масала, шу жумладан, 6 та қонун кўриб чиқилди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар