Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндорлари бўлдилар

Спорт 08 Август 2015 901

Ўзбекистон вакиллари Жасур Содиқов (73 кгча) ва Шерхон Тўрабоев  (81 кгча) Сараево шаҳрида (Босния ва Герцоговина) бўлиб ўтаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндорлари бўлишди. 

Чемпионатда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатлари вакиллари иштирок этмоқдалар.

6 августда ёш дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақаларнинг олтин медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон аёл дзюдочилари жаҳон чемпионатида қўлга киритган биринчи олтин медаль бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3 та медаль билан умумжамоавий ҳисобда Япония, Италия, Голландия, Россия ва Украинадан кейинги 6-ўринни эгалламоқда. 8 августда яна икки ёш ўзбек дзюдочиси – Оловиддин Жўрақулов 90 кгча вазн тоифасида ва Шоҳрух Тўраев 90 кдан юқори вазн тоифасида татамига тушадилар.

Кўпроқ янгиликлар