Августо Пиночет тузуми даврида махфий полиция бошлиғи бўлган генерал Мануэль Контрерас Чилидаги ҳарбий касалхонада вафот этди. Унга 500 йиллик қамоқ жазоси тайинланганди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.

Контрерас 2014 йилнинг сентябрида буйрагидаги муаммо туфайли касалхонага олиб келинганди. У 86 ёшида турмада жон берди.

Хабарда айтилишича, унинг ўлимидан кейин ўнлаб кишилар Чили байроқларини кўтарган ҳолда бу воқеани шампан ичимликлари билан нишонлашган.