Қирғизистон Туркманистондан табиий газ импорт қилишни режалаштирмоқда

Иқтисодиёт 08 Август 2015 5146

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль 5 августда Туркманистон бош вазири ўринбосари Мурод Ортиқов билан учрашди. Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги савдони кенгайтириш режалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

Туркманистон вакили Ортиқовнинг айтишича, Туркманистон энергетика, транспорт, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги биргаликдаги лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдор.

Қирғизистон томони Туркманистондан табиий газ импорт қилишга қизиқиш билдиришини маълум қилди. Туркманистон президенти Қурбонўғли Бердимухамедовнинг биринчи ташрифи пайтида Қирғизистон билан ҳамкорлик қилиш ҳақида 15 та келишув имзоланган эди.

Аввалроқ “Қирғизгаз” ОАЖни сотиб олган Россиянинг “Газпром” корпорацияси Қирғизистон аҳолисининг табиий газга эҳтиёжини Қозоғистон ва Ўзбекистондан олинадиган газ эвазига таъминлаши маълум қилинган эди. Хусусан, 2015 йилда “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” компанияси ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон Қирғизистоннинг жанубий туманларига йилига 100 млн куб метр газ етказиб бериши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар