Кобулда 7 августда содир этилган теракт қурбонлари сони 20 кишига етди, яна 25 киши жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Теракт Кобулдаги полиция академияси ёнида террорчи-худкуш томонидан содир этилди. Полиция кийимидаги террорчи ўтказиш пунктида текширувдан ўтказилаётган талабалар навбати ўртасида ўзини портлатиб юборган. Теракт учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.

Аввалроқ терактда 8 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. 

Бу теракт 7 августда Кобулда амалга оширилган 2-теракт бўлди. Шу куни эрталаб Қобул марказида армия бўлинмаси ёнида портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлатиб юборилган эди. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлиб, юзлаб кишилар жароҳат олган.