Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси “Нур Отан” партияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Жаҳон 08 Август 2015 1593

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2006 апрелидан 2007 сентябригача Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Асқар Мирзахметовни “Нур Отан” партияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади.

Бу ҳада Назарбоевнинг қароргоҳи Оқўрданинг твиттердаги аккаунтига иқтибос келтирган ҳолда BNews.kz хабар берди.

Асқар Мирзахметов 1962 йилда таваллуд топган. Қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий йўналишларида таҳсил олган. Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

1991-1977 йиллар давомида бир қатор хўжалик субъектлари ва жамоат ташкилотларига раҳбарлик қилган. 1997 йилдан 2006 йилнинг январигача Қозоғистон бош вазири маслаҳатчиси, Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари, вазири лавозимларида ишлаган.

2006 апрелидан 2007 сентябригача Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган.

2007 йил сентябридан 2009 йил мартигача “Оңтүстік” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” миллий компанияси бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

2009 йилдан ҳозирги вақтгача Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими бўлиб ишлаган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар