Россия ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Одил ал-Жубаир 11 августда Москвада Суриядаги инқирозни ҳал қилиш имкониятлари, Ямандаги вазият ва минтақада террорчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Россия ТИВ берган хабарда маълум қилинди.

Муҳокамалар давомида Сергей Лавров ва Одил ал-Жубаир, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазият, хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг таназзулга учраётгани, турли эсктремистик гуруҳларнинг кескин кучайиб кетиши ва гуманитар инқирозлар масалаларини ҳам муҳокома қиладилар. Шу муносабат билан вазирлар Россия-Саудия Арабистонининг террорчиликка қарши ҳамкорлиги имкониятларини кўриб чиқишади.